Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 245 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКСИЯСИ ТООМНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ХУСУСИДА

×

 2023-05-10 17:52:09    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туман давлат солиқ инспексияси тоомнидан амалга оширилаётган ишлар хусусида

 

    Президентимиз таъкидлаганидек, жонажон Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, хусусан солиқ тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожатномасида ҳам солиқ тизимида амалга ошириши лозим бўлган муҳим ўзгаришларини белгилаб берди.

   Хусусан, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қўллаши кутилаётган “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Шунингдек туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб турли солиқ ставкалари қўлланилиши кўзда тутилмоқда. Мисол учун шароити энг оғир болган республикадаги 20-та туманларнинг айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоизга пасайтирилди.

  Жисмоний шахсларнинг қатъий солиғи бекор қилиниши кўзда тутилган. Қушилган қиймат солиғи 2022 йилда 15 фоиздан 2023-йил 1-январдан 12 фоизга пасайтирилди.

  2023-йил январ ойидан бошлаб Сўх туманида 58-та янги корхоналар ташкил килиб 134-та иш урни яратилди.

    Шу билан бирга Президентимиз Мурожаатномада давлат идоралари тадбиркорларга сервис хизмати кўрсатиши лозимлиги ва янги йилда мазкур жараён бўйича баҳолаш тизими жорий этилишини айтиб ўтдилар.

    Албатта, солиқ хизмати органлари ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Сўх туман солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар олиб бориб ҳамда уларга солиқ соҳасидаги ўзгаришлар бўйича турли учрашувларда ткшунтириш ишлари олиб борилмоқда.

   Хусусан 2023-йил  май ойи давомида 265-та тадбиркорларни кинаётган муамолари ўрганилди.

   Биз солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек тадбиркорларга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

  Фариджон Тўрабоев – Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram