Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “МЕНИНГ ЙЎЛИМ” ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2023-05-08 17:37:06    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида “Менинг йўлим” лойиҳаси ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор, ички йўлларни таъмирлаш бўйича “Менинг йўлим” лойиҳасига апрель ойида старт берилган эди. “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг 2023 йилги мавсумига овоз бериш муддати 10 кун этиб белгиланиб, овоз бериш жорий йилнинг 27 апрелидан 7 майигача давом этди.

Мазкур лойиҳага бизнинг туманимиздан 24 та маҳалладан таклиф тушган. Шундан иккита лойиҳа кўп овоз бериш йўли билан ғолиб деб топилди.

Булар – Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Дашт 1” кўчасини асфальтлаштириш лойиҳаси. Мазкур лойиҳа 4 025 та овоз билан ғолиб деб топилди. Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Жараён” кўчасини таъмирлаш лойиҳаси жами бўлиб 3 278 та овоз тўплаган.

Офтобру маҳалласидаги лойиҳага 678 600 000 сўм маблағ йўналтирилади. Ленбур маҳалласидаги лойиҳага эса, 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилади.

Ленбурда 7 160 квадрат метр ва Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида 3 706 квадрат метр масофадаги йўллар таъмирланади. Ҳар икки маҳалла аҳолисини ушбу ташаббуслар ва ғолиблик билан табриклаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram