ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ АМАЛИЙ СЕМИНАРЛАР ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛМОҚДА
2023-05-06 17:49:31 149
Хотин-қизлар фаоллари фаолияти амалий семинарлар орқали ўрганилмоқда
Сўх туманида юқори кўрсаткичларга эришган хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини ўрганиш ва ушбу фаолият тизимини ибрат сифатида йўлга қўйиш мақсадида туман маҳаллаларида намунали семинарлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги амалий семинар хотин-қизлар фаоллари иштирокида туманнинг Истиқлол ва Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилиб ўтказилди.
Семинарда маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг 7 та йўналиш бўйича амалга оширган ишлари ўрганилди. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан ишлаш, миграциядаги хотин-қизларнинг оиласи билан ишлаш, хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш юзасидан мазкур тадбирда фикр алмашилди.
Бугунги кунда оилавий ажримларни олдини олиш борасидан амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш, ҳудудда маънавий муҳитни барқарорлаштириш борасида амалга ошириши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Мазкур тадбирда иштирок этган фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди раиси Ш.Абдуллаев тадбир иштирокчиларига қонунчиликдаги янгиликлар, жиноятчиликни олдини олиш ва оилавий ажримлар юзасидан маълумотлар етказди. Семинар кўтаринки руҳда ташкил этилди ва ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram