Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭНДИЛИКДА ҲУКУМАТ ҚАРОРИ АСОСИДА «ОБОД ҚИШЛОҚ» ВА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРЛАРИ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2023-05-05 15:53:14    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Эндиликда ҳукумат қарори асосида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилади

Айтиш лозимки, республикамизда ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ўтган йили мазкур дастурга киритилган Қалъача ва Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қурилиш-таъмиралш ишлари олиб борилди.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3 май 2023 йилдаги 183-сонли «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига биноан мазкур дастурлар фуқароларнинг овоз бериш йўли билан аниқланади. Яъни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очик бюджет” ахборот портали оркали овоз бериш йули билан аниқланиши қарорда кўрсатиб ўтилган.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда айни ушбу қарор мазмун-моҳияти иштиркочиларга тушунтирилди. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев ва туман молия бўлим мудири Зайлиддин Искандаровлар маҳалла раислари, молия бўлими вакилларига мазкур қарор мазмун ва моҳиятини кенг тушунтирдилар.

Қайд этилдики, дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади. 2023 йилга мўлжалланган дастурларни ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали шакллантириш, лойиҳалар тўплами учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 8 миллиард сўм этиб белгиланганлиги, дастурларни молиялаштириш учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 4 триллион сўм маблағ йўналтирилиши назарда тутилганлиги маълум қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram