Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДАГИ ИССИҚХОНАЛАРНИНГ АКСАРИЯТИДА ИШ ҚИЗҒИН, ҚИЙНАЁТГАН ФУҚАРОЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2023-05-05 15:36:36    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпаядаги иссиқхоналарнинг аксариятида иш қизғин, қийнаётган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Салкам ики йил олдин Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида бошланган хайрли ва эзгу ташаббус бугун ўзининг натижаларини бермоқда. Фарғона вилояти ҳокимининг амалий кўмаги орқали кавлаб берилган 147 та иссиқхоналарнинг аксарияти бугун ўз эгасини топган.

Асрлар оша сувсизликдан ташнажон бўлиб қолган бу заминларга бугун янги ҳаёт нафаси кириб бормоқда. Она-заминга қадалган биринчи уруғ бугун ҳосил бера бошлади.

- Роҳат, барокат сари интилган одам борки, қийинчиликларга дуч келади. Қийинчиликсиз, машаққатсиз яхши натижага эришмаймиз. Қилган саъй-ҳаракатлар ва машаққатларимиз туфайли бугун барпо этилган иссиқхоналардан ҳосил олмоқдамиз, шунга яраша даромадимиз ҳам бор, - дейди Жавпаяда иссиқхона барпо этган қалъачаликлардан бири.

Сув таъминоти йўлга қўйилгунга қадар бугун Жавпаядаги миришкорларга туман ҳокимлиги, туман прокуратураси томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Имконияти бор фуқароларимиз ўзлари сув ташиётган бўлса, янги тадбиркорларнинг қолган қисмига сув махсус техникалар орқали етказиб берилаётир. Туман прокурори Садирали Мирзокаримов ташаббуси билан Риштон туманидан олиб келинган сув ташиш техникаси ҳам бугундан халқимиз хизматида.

Ночор аҳволга келиб қолган иссиқхоналар эса, туман ҳокимлиги томонидан қайта таъмирланиб, экин экилмоқда. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бир неча кун давомида ўнлаб бўш қолган иссиқхоналар ипақага келтирилди.

Иссиқхоналарга янгитдан “жон бериш” ишларида Сўх тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарияти ва ходимлари, Қалъача, Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинлари бешлиги фаоллик кўрсатишмоқда. Иссиқхоналар қайта таъмирланиб, янги қишлоқ хўжалиги экинлари, полиз маҳсулотлари экиб, фойдаланишга йўналтириляпти. Бундай амалий ва хайрли ишлар Жавпаяда ҳар куни амалга оширилмоқда ва берилаётган амалий кўмакдан аҳоли жуда мамнун.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram