ПАЙШАНБА - ПРОФИЛАКТИКА КУНИ
2023-05-05 15:29:14 154
Пайшанба - профилактика куни
Бугун туман ички ишлар бўлимида туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида жиноятчиликка қарши кураш профилактикаси кунига бағишлаб, тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар туманда амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилиб, жиноятчиликни жиловлаш ва уни олдини олишда тарғибот ва проофилактика тадбирларини ўтказиш смара беришини таъкидлаб ўтдилар.
Мазкур тадбирда туман ҳокими сўз олиб, маҳаллаларда профилактика нозирлари ва маҳалла бешлиги ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Маҳаллада жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги ишларни янада жонлантириш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида "Маҳаллабай" тизими асосида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш бўйича ҳам керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя этиш ва ҳамкорликдаги ишларни самарали йўлга қўйишга доир кўрсатмалар ҳам берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram