1 МАЙДАН ҚОНУНЧИЛИКДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
2023-05-03 16:11:05 146
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айримларга шифохонада бепул овқат берилади
Президентнинг тегишли қарори билан 2023 йил 1 майдан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашда қатор тартиблар ўрнатилмоқда.
Жумладан, тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади.
Шунингдек, стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram