МАЛБУТЛИКЛАРДАН МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА ЭЗГУ ТАШАББУС КЎРСАТИЛДИ
2023-05-03 16:03:25 156
Малбутликлардан маҳалла ободлиги йўлида эзгу ташаббус кўрсатилди
Туманимизнинг ҳар бир гўшасида бугун давлатимиз раҳбари ва ҳуқуматимиз томонидан берилаётган эътибор туфайли кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда халқ ташаббуси орқали ҳам ҳашар ташкил этилиб, ҳудудлар ободончилиги ва тозалигига ҳисса қўшилаётир.
Малбут қишлоғи Навобод маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфидаги ҳудуд ҳисобланади ва Қирғизистон республикаси билан чегарадош бўлган бу ҳудудда салкам 1 500 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Мана шу чекка ҳудудда ҳам бугун ободончилик ишлари авж олган.
Маҳалла аҳли ташаббуси билан бугун маҳаллада ҳашар ташкил этилди ва малбутликлар бугун ўз хоҳишлари билан ҳудуд қабристонини обод қилишга азм қилишган. Навобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зайлиддин Гадойбоевнинг сўзларига кўра, малбутликлар ободончилик ишларида ҳам доим бир ёқадан бош чиқвариб ҳаракат қилишади ва - бундай хайрли ташаббуслар маҳаллада анъанага айланиб улгурган, - дейди маҳалла раиси.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram