ЖАВПАЯДАГИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДАН ҲОСИЛ ОЛИШ УЧУН ИШЛАР АВЖИДА
2023-05-02 18:20:58 142
Жавпаядаги боғ қатор ораларидан ҳосил олиш учун ишлар авжида
Бугун туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида мазкур мавзеда бўлишди. Вилоят ҳокими топшириғи билан боғ қатор ораларига шифобахш ўсимликлар, дуккакли экинлар, хусусан ошқовоқ ва торвуз-қовун экиш режалаштирилган бўлиб, боғбонлар томонидан экилган дуккакли экинлар аллқачон ўсиб чиқганлигини кўрасиз.
Томчилатиб суғориш орқали парваришланаётган ниҳолларнинг ривожланишини кўриб, бу майдонлар келажакда катта даромад келтиришига ишонасан киши. Туман прокурори Садирали Мирзокаримов ташаббуси билан сафарбар этилган техника ва ҳайдов тракторлари боғ қатор ораларини шудгорлашга киришганини кўрдик. Боғбонларга кўмак кўрсатган туман прокурори ва ҳоким ўринбосари ҳам ҳавас билан меҳнат қилишди.
Бугун Жавпая массиви ҳар бир кишини ўзига тортмоқда – буни зиёратчилар ташрифидан ҳам яққол сезиш мумкин. Ҳудудда бўлган вилоят фермералар Кенгаши вакиллари Жавпая истиқболи ҳақида яхши фикрлар билдириб, туман прокурори ва ҳокимнинг биринчи ўринбосарига эсдалик совғалар тақдим этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram