ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
2023-05-02 17:55:32 190
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар
Савол: Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 184-моддасига асосан:
Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади. Бундай ходимларнинг рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, бироқ ушбу моддада белгиланган иш вақтининг давомийлигидан ошмайдиган тарзда белгиланади.
А.Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram