Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУБСИДИЯГА УЙ-ЖОЙ ОЛМОҚЧИМИСИЗ. УНДА БУ СИЗ УЧУН МУҲИМ

×

 2023-05-02 17:46:20    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Субсидияга уй-жой олмоқчимисиз. Унда бу сиз учун муҳим

 

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ жорий йил янги тартибдаги ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.


Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:


Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилди;


Субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинди;


Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.


Бундан ташқари, субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилди:


Ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;


Олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.


2023-йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023-йил 1-майдан 2023-йил 1-декабргача қабул қилинади.


Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.


Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram