ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2023-05-02 09:35:39 171
Қонунчиликдаги янгиликлар
25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади
“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram