ҲУШЁР МАҲАЛЛАСИ ИЧКИ КЎЧАЛАРИ 408-СОНЛИ ҚАРОР АСОСИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-05-02 09:26:01 177
Ҳушёр маҳалласи ички кўчалари 408-сонли қарор асосида асфальтлаштирилмоқда
Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида туманимиздаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида мазилли дастурлар ҳам қабул қилинган бўлиб, ушбу дастурлар асосида бугун Сўх тумани маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларига ҳам ушбу қарор асосида асфальт қопламаси ётқизилмоқда.
Мазкур маҳалланинг 5 километр узунликдаги кўчаларига асфальт қопламаси ётқизилади ва айни кунда йўлсозлар ушбу режа асосида иш олиб боришмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Сордиқжон Мурзоев мазкур маҳаллада бўлиб, йўлсозлар ва маҳалла аҳли билан учрашди ва ишларни сифатли этиб бажариш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Зотан, қилинаётган бу ишлар халқимиз манфаатига хизмат қилади ва бажарилаётган ишлар сифатига жамоатчилик назорати асосида алоҳида эътибор қаратилаётир. Мазкур маҳалланинг асфлаьтлаштирилишига давлатимиз томонидан 1 миллиард 604 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram