Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗЛАШТИРАЁТГАН ЯНГИ ЕРЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН – МАЛИНА ПЛАНТАЦИЯСИ УЧУН ЗАМИН ҲОЗИРЛАНМОҚДА, ЖАВПАЯДА ЭСА НИҲОЛЛАР КЎККА БЎЙ ЧЎЗМОҚДА

×

 2023-05-02 09:24:42    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзлаштираётган янги ерларда иш қизғин – малина плантацияси учун замин ҳозирланмоқда, Жавпаяда эса ниҳоллар кўкка бўй чўзмоқда

Туманимизда ўзлаштираётган янги ерларда бугун олиб борилаётган амалий ишлар жадаллик касб этаётир. Қайроқ ва Жавпая массивларидаги ишларда барча зарурий имкониятлардан фойдаланилаётир.

Туманимизга сафарбар этилган махсус техникалар ёрдамида Қайроқ мавзесидаги дастлабки 200 гектар ер майдони теккисланиб, лотларга ажратилиб, малина экиш учун тайёр ҳолтага келтирилмоқда. Табиати гўзал бу мавзеда амалий ишлар асло тингани йўқ.

Қалъача маҳалласида жойлашган Жавпая тепаликларида эса, она-заминга ўтқазилган биринчи ўрик ниҳоллари аллачақон ўсишни бошлаган. Кўк узра куртак ёзиб, бўй ростлаётган ўрик ниҳолларини ер эгаси бўлган фуқароларимиз яратиб берилган шароитлардан фойдаланиб, парваришламоқдалар.

Жавпая массивида ўрикзор учун тайёр қилинган барча ер майдонларига ўрик ниҳоллари экиб бўлинди. Мембрана ҳовузига ҳам оби ҳаётнинг биринчи томчилари кириб борди ва ишонамизки, яқин куналарда кўз ўнгимизда ям-яшил янги экоҳудуд пайдо бўлиб, фуқароларимизнинг даромад манбаига айланади ва энг муҳими бу Сўхликлар учун янги доимий иш ўринлари пайдо бўлгани деганидир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram