БИЛАСИЗМИ?
![](https://soh.uz/uploads/bot/b1aa0f9a9552616b8da09.jpg)
2023-05-01 18:19:20 172
![](https://telegra.ph/file/b1aa0f9a9552616b8da09.jpg)
Биласизми?
Савол: Янги таҳрирдаги кодексида иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп давомийлиги ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 190-моддасига асосан:
Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак.
Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram