ГВАРДИЯЧИЛАРДАН ЭЗГУ МАҚСАДДАГИ ХАЙРЛИ АКЦИЯ
2023-04-29 18:03:30 134
ГВАРДИЯЧИЛАРДАН ЭЗГУ МАҚСАДДАГИ ХАЙРЛИ АКЦИЯ
Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Миллий гвардияси қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани бўлими ходимлари ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар ва фуқаролар ҳолидан хабар олишдек хайрли ташаббус ўзининг давомийлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бундай эзгу мақсаддаги амалларини гвардиячилар ҳар доим давом эттирадилар.
- Бизнинг асосий мақсадимиз қийналган, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож фуқароларимиз ҳолидан хабар олиш, уларга инсонийликка хос бўлган меҳр-муҳаббат улашишдан иборат. Зеро инсондан меҳр, муҳаббат қолиши синалган ҳаётий ҳақиқатдир, - дейди биз билан сўҳбатда туман миллий гвардиячилари бошлиғи, подполковник Рустамжон Мамажонов.
Туман миллий гвардиячилари бугун ўзларининг анъаналарига содиқ қолган ҳолда Шарқобод маҳалласи, "Бобур" кўчаси 4- уйда яшовчи кам таъминланган ҳамда гулсанам Қулимаҳматова ва Ҳушёр маҳалласи, “Таги шўхча” кўчасида яшовчи онахон Ҳамроби Қўйичева ва уларнинг неваралари Зуфаржон Мамалоиқов хонадонларида бўлишди. Хонадон эгаларига совға-саломлар улашилди ва албатта уй юмушларида яқиндан ёрдам берилди.
Ҳаётнинг аччиқ-чучугини бошидан ўтказган, айни кунда қарилик гаштини сураётган онахонлар ташабускорларга ўз миннатдорлигини самимий сўзлари ва дуолари билан билдириб, гвардиячиларнинг келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тиладилар. Дарҳақиқат, шикаста қалбларга малҳам бўлиш ва одамларга меҳр-оқибат ила муҳаббат улашиш инсонийлкининг энг юксак намунасидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram