Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 241 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАМКОРЛИКДАГИ ҲАРАКАТЛАР ЎСИБ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ АВЛОДИМИЗ ТАРБИЯСИНИНГ ИЖОБИЙЛИГИГА ҚАРАТИЛГАН

×

 2023-04-29 17:48:00    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамкорликдаги ҳаракатлар ўсиб келаётган янги авлодимиз тарбиясининг ижобийлигига қаратилган

Ёшлар, айниқса, мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотишда тарғибот тадбирларининг катта аҳамияти бор. Туман халқ таълими бўлими ва туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилаётган турли тадбир ва учрашувлар айни юқоридаги мақсадларни ўзида мужассам этган.

Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонова томонидан ўтказилаётган тадбирлар тумандаги аксарият таълим муассасаларини қамраб олган. Туманнинг 3 ва 16-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирлар ҳам ўртадаги мустаҳкам ҳамкорлик самарасидир.

Маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги, туман халқ таълими бўлими вакиллари ҳам бундай тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Мазкур тадбирлардан ўқувчилар ҳам ўзларига фойдали жиҳатларини олиб боришаётир.

- Асосий мақсад мактаб ўқувчиларини жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик каби иллатлардан асраш ва уларни ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялашдан иборат. Ўтказилаётган тадбирларда ота-оналарнинг фаол иштирокини таъминлашга ҳам муваффақ бўляпмиз, - дейди Шаҳноза Шодмонова.

Бундай тадбирлар нафақат ўқув машғулотлари жараёнлари, балки мактабдан ташқари вақтларда ҳам ўтказилмоқда. Албатта, ўтказилаётган бундай тадбирлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, таълим даргоҳларида таълим ва тарбия жараёнларининг ижобийлигига ҳам омил бўлиб хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram