“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ АСОСИДА ШАҚРОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
2023-04-29 17:44:57 158
“Маҳаллабай” тизими асосида Шақробод маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб борилди
Бугун туман ҳокими Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ердаги аҳоли билан учрашди ва маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Маҳаллада олиб борилган ишлар ва олиб борилаётган амалий юмушлар таҳлил қилинди.
Маҳалла бешлиги билан биргаликда “Маҳаллабай” тизими асосида фуқаролар муаммолари ўрганилди ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди. Маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ва маҳалла гузарларига, бўш турган ер майдонларига гулзорлар ва тут плантациялари барпо этиш бўйича таклифлар берилди.
Табиий офат туфайли зарар кўрган маҳалла маъмурий биноси ҳам кўздан кечирилди. Талофат кўрган бинони таъмирлаш ва шифер етказиб бериш бўйича амалйи ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.
23-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган туман ҳокими мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мактабдаги 9 ва 11-синф ўқувчиларининг билим даражаси синовдан ўтказилди ва уларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, билим ва касб чўққиларини эгаллаш юзасидан керакли тавсия ва таклифлар берилди, шунингдек, ўқувчиларнинг маҳорати ва истеъдоди ҳам имтиҳондан ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram