Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-04-29 17:41:54    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими иштирокида фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокими ўринбосарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда фуқаролар мурожаати тингланди. Маҳалладаги камчилик ва муаммолар юзасидан маҳалла фуқаролар туман ҳокимига мурожаат этдилар.

Маҳаллада айни кунда ободонлаштириш ишлари авж олган палла. Маҳалла раисининг маълумотига кўра, маҳалланинг барча кўчалари, ҳатто ички кўчалар ҳам тўлиқ таъмирланди. Куни кеча Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида Соҳибкорнинг охириги кўчасига асфальт қопламаси ётқизилди. Берилаётган эътиборга нисбатан маҳалла аҳли ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Бироқ, маҳаллада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам борки, айни ушбу масалалар ҳудудда долзарблигича қолмоқда. Ичимлик суви таъминотига оид маҳаллада анча ишлар қилинган, барча хонадонларда ичимлик суви тармоғи бор, лекин сув иншооти барпо этиш ва ҳар бир хонадонга “оби ҳаёт” кириб бориши кечикмоқда. Туман ҳокими ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтди ва бу бўйича маҳалла аҳлига асосли тушунтиришлар берди. Бу бўйича ўрганиш ишлари олиб борилганлиги ва ушбу муаммо йил давомида ҳал этилиши Соҳибкорликларга тушунтирилди.

Сайёр қабул давомида иш жойи билан таъминлаш, моддий ёрдам бериш, мактабгача таълим муассасасини электр тармоғи билан таъминлаш, Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида ер майдонлари ажратиб бериш каби масалаларга мансуб мурожаатлар қилинди. Сайёр қабулдан сўнг мурожаатларнинг асосий қисми мутасаддилар иштирокида манзилли ўрганилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram