Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА АЁЛЛАРИ ВА “ОҚИЛА АЁЛ” ҲАРАКАТИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-04-29 17:36:24    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла аёллари ва “Оқила аёл” ҳаракати аъзолари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2023 йил 28 апрель куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 829-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Жойларда ушбу Қонуннинг тарғиботига  оид турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият марказида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Фарғона вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Г. Жўраева, вилоят аёлларни реаблитация қилиш маркази раҳбари Ж. Аҳмедовалар иштирок этдилар. Тадбирда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар” харакати аъзолари, кўчабоши аёллар ҳамда тумандаги мавжуд умумтаълим мактаби психологларига вилоят вакиллари қабул қилинган Қонун бўйича асосли тушунчалар бердилар.  

Мазкур бўлиб ўтган тарғибот табирида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Сафарова, туман “Оқила аёл” ҳаракати раҳбари Г. Аҳмаджонова ва бошқа фаол аёллар ҳам сўзга чиқиб, мавзуга доир ўз фикр ва мулоҳазаларини бидирдилар. Барча иштирокчиларга аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг махсус буклетлари тарқатиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram