Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ИЧКИ ИШЛАР ВАКИЛЛАРИ ТОМОНИДАН ТУРЛИ МАВЗУЛАРДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-04-28 19:15:09    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизлар ва аёллар ўртасида ички ишлар вакиллари томонидан турли мавзуларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Сўх туманидаги хар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 07.03.2022 йил кунги 87-сонли Фармони асосида турли тадбирлар ва давра суҳбатлари ўказилаётир. Фармон билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурнинг” 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг 16-бандида хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш борасида кенг жамоатчилик билан тарғибот ишларини амалага ошириш белгилаб қўйилган.

Айни кунларда Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонова иштирокида таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда мунтазам равишда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида хотин-қизлар ўртасида “Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?” мавзусида давра суҳбатлари ўтказиб келинмокда. Тадбир давомида “Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?”, “Сиз қонун ҳимоясидасиз”, “Оила муқаддас”, “Вояга етмаганлар орасида суицид, яъни ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига қарши профилактик тадбирларни биргаликда олиб борамиз”, “Эрта турмуш –келтирар ташвиш” мавзуларида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбир иштирокчиларига юқоридаги номлари келтирган мавзуларда турли буклетлар тарқатилмокда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram