Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИДА  «ЎЗБЕКИСТОН — ЁШЛАР МАМЛАКАТИ» ШИОРИ ОСТИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-28 19:13:41    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани марказий ўйингоҳида  «Ўзбекистон — ёшлар мамлакати» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди


Бугун туманимиздаги «Суғдиёна» спорт мажмуасида ҳамюртларимизнинг ва айниқса, Сўхлик ёшларнинг фаол иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ташкил этилган ушбу тадбир дастури доирасида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди.

 

Бугун Республикамизда ёшларга берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини эътироф этиб, янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

 

Дарвоқе, “Рухсор” телканали бошловчиси Хайрулло Юлдошев томонидан тагкил этилган “Ҳа-йўқ” танловида уч нафар иштирокичдан икки нафари ғолибликни қўлга киритди. Девайрон маҳалласида яшовчи фуқаро Дилдора Аҳмадбекова ва Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими етакчи мутахассиси Толибжон Ибрагимовлар мазкур танловнинг мутлоқ ғолибига айландилар.   

 

Гала-концерт дастури доирасида элимиз суйган хушовоз хонанда Гуласал Абдуллаева ҳамда таниқли санъаткорларнинг дилрабо дил оҳанглари, турли қизиқарли жонли ўйин ва танловлар томошабинлар кўнглига янада кўтаринкилик бахш этди. Концерт дастури кечгача давом этди ва ишктирокчиларнинг ўйин-кулгу ва жозибадор рақслари билан янада мароқли ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram