Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕВАЙРОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИДА ИШЛАЁТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-04-27 14:53:25    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Девайрон маҳалласидаги тикувчилик корхонасида ишлаётган хотин-қизлар билан ички ишлар ходимлари томонидан тарғибот тадбири ўтказилди

Айтиш лозимки, туманимизда фуқаролар, айниқса, аёллар ва хтин-қизлар бандлигини таъминлашга доир кўп арзирли ишлар қилинмоқда. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган тикувчилик корхонасининг қайта ишга туширилиши ушбу йўналишдаги муаммоларни бартараф этилишига асосий омил бўлиб хизмат қилаётир.

Айни кунда мазкур корхонада 100 га яқин янги иш ўринлари яратилди ва мазкур тикувчилик корхонасида ишлаётган хотин-қизларга ҳам “AVILON SO’X textile” МЧЖ томонидан қулай шарт-шароитлар яратиб берилган. Узоқ масофадаги хотин-қизлар корхонага автобус орқали қатнайдилар.

Ҳозирда фабрикада тикилаётган тайёр трикотаж маҳсулотларини Россия давлатига экспорт қилиш борасида келишувлар олиб борилмоқда. Мазкур корхонага ҳозирда 80 нафардан ортиқ уй бекалари, яъни тикувчилар жалб этилиб, иш жойи билан таъминланганлар.

Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонова саъй-ҳаракати билан туман тикувчилик корхонасида "Аёл тарбия ва одоб тимсоли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, ўтказилди. Тадбир жараёнида корхона фаолияти ўрганилиб, ишчилар билан суҳбат қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram