Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ БОШЛАНДИ: ЙИЛЛИК РЕЖА 38 ТОННА!

×

 2023-04-27 12:39:20    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида ипак қурти парвариши бошланди: йиллик режа 38 тонна!

Қишлоқ хўжалигининг илк ҳосили – ипак қурти етиштириш бўйича бугун барча пиллакорларимиз ишга киришдилар. Туманимизда 2023 қишлоқ хўжалиги учун ипак қурти парваришлаш ишларига старт берилди.

Сўх тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг маълумотига кўра, туманда фаолият кўрсатаётган ширкат ва фермер хўжаликларига давлатимиз томонидан 2023 йил пилла ҳосили учун жами 663 қутти ипак қурти парвариш қилиниб, 38 тонна пилла хом ашёси топшириш режаси белгилаб берилган. Бугун “Озод” ширкат хўжалигининг дала шийпонида пиллакорларга ипак қурти парваришлаш учун тарқатиб берилди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ипак қуртини тайёрлаш ишлари махсус инкубаторияда амалга оширилади ва ипак қуртини эгасига беришгача бўлган муддат давомида махсус технологиялар асосида қуртларни сақлаш талаб этилади. Инкубатория ходимлари томонидан қуртнинг вазни белгиланган муддатлар оралиғида ўлчаб борилади ва тайёр бўлгандан сўнг у пиллакорларга етказиб берилади.

Бир қутти пилла 19 грамм ипак қуртига тенг эканлигини мутахассислар бизга тушунтиришди. Ипак қурти тарқатиш тадбирида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам иштирок этди.

Айтиш лозимки, Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли бугун Республикамизда Вьетнам технологияси асосида ипак қурти парваришлаш йўлга қўйилмоқда. Бу технология бўйича ипак қурти етиштириш бир неча босқичда амалга оширилиб, махсус технология асосида ипак қурти озуқаси – тут барги етказиб бериш муаммоси ҳам бартараф этилади.

Фарғона вилояти “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти вакиллари томонидан ипак қурти уруғи пиллакорларга тарқатилди. Ҳар бир пиллакорга МЧЖ томонидан бир қутти ипак қурти учун 250 минг сўм миқдорида аванс пули ҳам берилди ва ушбу янгилик пиллакорлар қувончига ҳам сабаб бўлаётир.

Сектор ҳудудидаги пиллакорларга ва “Озод” ширкат хўжалиги ҳудудаги ижарачиларга бугунги кунда жами 170 қути ипак қурти уруғи тарқатилади. Барча пиллакорларимизга ушбу масъулиятли ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram