Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2023-04-26 18:21:05    132

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

Савол: Янги таҳрирдаги меҳнат кодексига асосан ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш тўғрисида тушунча берсангиз

Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 230 моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 231-моддаси талабларига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилини ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги қисмларга бўлиниши мумкин.

Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.


И.Мадаминов - Сўх туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram