Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЁТ ЙЎЛИДА АДАШГАН ФУҚАРОЛАРИМИЗГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

×

 2023-04-26 18:19:41    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳаёт йўлида адашган фуқароларимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Жазо муддатини ўтаб келган фуқаролар, айниқса, йўлдан адашган ёшларни тўғри йўлга солиш ва уларга эътибор қаратган ҳолда қўллаб-қувватлашга йўналтирилган хайрли ишлар туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази томонидан амалга оширилаётир. Мазкур марказ томонидан ушбу фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Санжарбек Раҳимовга ҳам туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтмиоий кўникма маркази томонидан амалий ва моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган Санжарбек Раҳимов берилаётган эътибордан албатта мамнун ва миннатдор.

Сўх туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма мутахассиси Нишонали Иброҳимовнинг сўзларига кўра, бундай фуқаролар ва айниқса, ёшларимиз марказ ходимларининг алоҳида эътиборида туришади. – Ушбу фуқароларимизни моддий қўллаб-қуввталш ва уларнинг ҳолидан ҳар доим хабардор бўлиб туриш бизнинг олдимиздаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади, - дейди Нишонали Иброҳимов.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма марказий комиссияси томонидан мазкур фуқаронинг оилавий аҳволи ўрганилди ва унга энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробари яъни 1 350 000 (бир миллион икки юз минг) сўм миқдорда моддий ёрдам пули берилди. Айни кунда Раҳимов Санжарбекнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман туман бандликка кўмаклашиш марказига йўлланма берилди ҳамда ушбу фуқаронинг ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram