СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДАГИ БАРЧА КЎЧАЛАР ТЎЛИҚ ТАЪМИРЛАНДИ
2023-04-26 18:18:36 146
Соҳибкор маҳалласидаги барча кўчалар тўлиқ таъмирланди
Президентимизнинг Сўх тумани ҳаётидаги тарихий 4798-сонли қарори асосида ҳудудларда бошланган ободонлаштириш ишлари бугун ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Берилаётган эътибор туфайли бугун туманимизнинг сиймоси ўзгармоқда, маҳаллалар ва ҳудудлар ободонлаштирилиб, олиб борилаётган амалий ишлар халқимизнинг розилигига сабаб бўлаётир.
Биргина Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилган ишлар бунга ёрқин мисол бўла олади. Маҳалла раиси Ҳабибжон Олимов ва маҳалладан туман Кенгашига сайланган депутат Ҳамроали Ҳайдаровлар бўлаётган ўзгаришларга ва маҳалла ҳудудида амалга оширилган ишларга нисбатан давлатимиз раҳбари номига маҳалла аҳли номидан миннатдорчилик изҳор қилганлар.
- Берилаётган юксак эътибор туфайли маҳалламизнинг барча кўчалари тўлиқ таъмирланди. Маҳалланинг ички кўчаларига бетон қопламаси ётқизилди, бугун Соҳибкорнинг охирги тор кўчасига Президентимизнинг 408-сонли қарорига асосан асфальт қопламаси ётқизилди. Бу албатта, ҳар бир фуқаронинг мамнунлиги ва миннатдорчилигига сабаб бўлаётир. Берилаётган эътибор ва қилинган ҳар бир эзгу амал учун халқимиз номидан давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдирамиз, - деб ёзилган миннатдорчилик мактубида.
408-қарор асосида Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3,5 километр узунликдаги кўчалар тўлиқ асфальтлаштирилди. Асфальтлаштириш ишларига давлатимиз бюджети маблағлари ҳисобидан салкам 2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram