Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ АСОСИДА ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИДАГИ ИШЛАР ЖАРАЁНИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

×

 2023-04-26 18:17:06    126

PDF юклаш
Чоп этиш


“Маҳаллабай” тизими асосида Ҳазрати Али маҳалласидаги ишлар жараёни кўздан кечирилди

Туманимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар боришини ўрганиш мақсадида бугун туман ҳокими Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла раиси ва бешлик билан биргаликда ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалладаги таълим муассасалари ходимлари билан учрашув ташкил этилди, аҳоли билан мулоқот қилинди, кам таъминланган оилалар ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган туман ҳокими мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар билан самимий мулоқотда бўлди. Мактабнинг спорт майдончаси ва ички йўлакларини таъмирлашга оид мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокими ўрганишлар жараёнида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, икки нафар фуқаронинг тиббий курикдан ўтказилишга амалий ёрдам кўрсатди. Маҳаллада бугун катта қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалланингг янги биноси қурилиш майдонида бўлган туман ҳокими бу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаб маъмурий бино қурилишида амалий ёрдам кўрсатилишини қайд этиб ўтди.

Туман ҳокими ҳудуддаги “Баркамол авлод маркази”да бўлиб, марказга қўшимча бино қуриб уни даромад оладиган масканга айлантириш лозимлиги ҳақида гапирди. Ўқитувчилар ва устозалр билан суҳбат қилган туман ҳокими уларнинг муаммоларини ҳам ўрганди.

Туман ҳокими Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик суви таъминотига оид амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Ҳудудда бошланган, бироқ ярим йўлда тўхтаб қолган ва сифатсиз бажарилган ишлар назоратга олинганлиги таъкидланди ва ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга доир мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.

                 Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram