Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 243 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ВАТАН ТАЯНЧИ” ҲАРАКАТИ ОТРЯДИНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЪЗОЛАРИГА “ВАТАН ТАЯНЧИ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-04-25 15:23:36    206

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ватан таянчи” ҳаракати отрядининг энг фаол аъзоларига “Ватан таянчи” кўкрак нишонлари тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2022 йилдаги 150-сонли “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида республикамизда ва бизнинг туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунда туман таълим даргоҳларида ушбу ҳаракатнинг бошланғич бўлимлари ташкил этилган.

 

“Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий вазифлари ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва ташқаридан «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилишдан иборатдир. “Ватан таянчи” ҳаракати отряди иштирокчилари, гуруҳлар аъзолари иштирокида турли тадбир ва танловлар ҳам ўтказилиб келинмоқда.

 

Туманимизда 32 та “Ватан таянчи” ҳаракати отряди мавжуд бўлиб, ташкил этилган ҳаракатлар отрядлари бевосита таълим муассасаларида фаолият олиб боришади. Гуруҳлар ва ҳаракатларга мактаблардаги ЧҚБТ раҳбари бошчилик қилади.

 

“Ватан таянчи” отрядлари аъзоларининг фаолияти бешта мезон асосида баҳоланади ва энг фаолларига “Ватан таянчи” кўкрак нишони топширилади. Туманимизнинг 13-сонли ва 18-сонли мактаб ўқувчилари айни шу бахтга муяссар бўлдилар.

 

Туманимизнинг 12494-сонли ҳарбий қисмида 13-сонли мактабнинг “Шижоат” ва 18-сонли таълим муассасасининг “Сарҳад” отрядлари аъзоларига “Ватан таянчи” кўкрак нишонлари топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари, туман мудофаа ишлари бўлими ва 12494-ҳарбий қисми вакиллари иштирок этдилар ва барча ёшларни табриклаб ўтдилар.

 

Барча ўқувчилар ва уларнинг устозларига “Ватан таянчи” кўкрак нишони тантанали тарзда тақдим этилди. Отрядлар фаолиятига мутасаддилар томонидан омадлар тиланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram