Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 241 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИГА 100 МИЛЛИОН СЎМЛИК СЕРТИФИКАТ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-04-25 15:15:23    450

PDF юклаш
Чоп этиш


"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ғолибларига 100 миллион сўмлик сертификат тақдим этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2021 йилдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 562-сон қарори қабул қилинган. Ушбу қарор асосида ўтказилаётган турли тадбирлар ўқувчилар билим даражасини юксалтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун Сўх туманида бўлиб ўтган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг дастлабки босқичида 150 нафар мактаб ўқувчилари шитирок этишди. Хорижий тил (инглиз, немис, француз тилларини) билиш даражасини аниқлашга қаратилган тест топшириқлари умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган ва ўз ичига 30 та топшириқларни қамраб олган.

Танловда иштирок этган 22-сонли мактаб жамоаси танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди ҳамда 100 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Сумманинг 50% мактаб моддий техник базасини ривожлантириш учун, 25% ўқитувчилар ўртасида, қолган 25% ўқувчилар ўртасида тенг тақсимланади.

Таълим муассасида ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримовлар иштирок этдилар. 100 миллион сўмлик сертификат мактабнинг танлов иштирокчиси бўлган жамоасига тантанали тарзда тақдим этилди.   

Энди ғолиб бўлган мактаб жамоаси таркиби билан танишинг: ўқитувчилар -  Ҳусниддин Файзиллоев ҳамда Эшонжон Назаров. Ўқувчилар – Оғабек Исмоилов, Файзинисо Абдуҳошимова, Абдужалил Абдумуталиев, Парвиз Шамсиддинов ҳамда Шоҳжаҳон Усмоналиев. Табриклаймиз!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram