Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 267 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚДПИДА СЎХЛИК ТАЛАБАЛАР УЧУН АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-04-20 15:01:34    93

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚДПИда сўхлик талабалар учун автобус қатнови йўлга қўйилди


Жорий йилнинг март ойида Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаев, институт ректори Д. Ходжаева ҳамда сектор раҳбарларининг Қўқон давлат педагогика институтида таҳсил олаётган сўхлик талаба-ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилган ва унда талабалар томонидан Қўқон-Сўх йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш таклифи билдирилган эди.


Бугундан бошлаб сўхлик талабалар институтга ўз вақтида келиб-кетишларида жамоат транспорти хизматини ташкил этиш мақсадида Қўқон-Сўх йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бундан, табиийки, талабалар ғоятда хурсанд.


Илк автобусни Сўхга жўнаб кетиш тадбирида институт ректори Дилноза Ходжаева, проректор в.в.б. Ф. Ибрагимов, декан ўринбосарлари ва талабалар иштирок этишди.


– Мен тарих факултетида таҳсил оламан, – дейди Раҳмонжон Кимсанбоев. –Автобус қатнови йўлга қўйилгач, харажатимиз икки бароварга камаядиган бўлди.


Ушбу автобус йўналиши талабаларни тўғридан-тўғри Қўқондан Сўхга етиб олишлари ҳамда олийгоҳга қайтиб келишлари учун махсус ташкил этилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram