Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 231 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ЯНГИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИНИНГ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-04-19 14:52:44    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида янги ички ишлар бўлимининг маъмурий биноси қурилишига тамал тоши қўйилди

Туманимизда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш каби масъулиятли вазифани зиммаларига олган ички ишлар органлари ходимлари томонидан арзирли ишлар амалга оширилаётир. Соҳанинг ривожланишига берилаётган эътибор туфайли бугун ички ишлар ходимларининг сафи ҳам кенгайиб, уларга қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Бугун туманимизга ташриф буюрган Фарғона вилоят ички ишлар боршқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашди ва улар билан самимий мулоқот қилди. Жойларда ички ишлар бўлими ходимлари – участка нозирлари томонидан амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Туманимизнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Дўстлик” истироҳат боғининг ёнида янги ички ишлар бўлими маъмурий биноси барпо этилади. Маҳалла фаоллари, нуронйилар ва соҳа фахрийлари билан учрашган ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев йиғилганларни янги қурилаётган бино лойиҳаси билан таништирди.

1,2 гектар майдонда барпо этилаётган янги бино уч қаватдан иборат бўлиб, унда ички ишлар шахсий таркиби учун барча қулайликлар ва шароитлар яратиб берилади. Автотураргоҳ, маъмурий бино, ходимлар учун ётоқхона, ошхона, меҳмонхона ва бошқа қулайликларга эга бўлган ушбу иншоот қурилишига 12 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтириган.

Қурилиш ишлари “Мирзоқурбон” МЧЖ зиммасига юклатилган бўлиб, объектнинг фойдаланишга топширилиши ички ишлар ходимлари касб байрамига режалаштирилган. Жонлиқ сўйилиб, дуои хайр қилингач, янги иншоотнинг қурилишига соҳа фахрийлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва туман секторлари раҳбарлари томонидан тамал тоши қўйилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram