МАҲАЛЛАДАГИ ТОҒ ЧЎҚҚИСИДА СПОРТ МАЙДОНЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ: ЁШЛАР СПОРТГА АСТОЙДИЛ ИНТИЛАЁТИР
2023-04-18 16:19:17 147
Маҳалладаги тоғ чўққисида спорт майдончаси ташкил этилди: ёшлар спортга астойдил интилаётир
Республиамизда спорт соҳасини ривожлантиришга берилаётган эътибор соҳани энг олис ва чекка ҳудудларда ҳам ривожланишига асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. Президентимиз ташаббуси билан бугун бутун Республика бўйлаб маҳаллалар ёшлари учун спорт майдонлари, кўча спортини ривожлантириш мақсадида “street workout”лар ташкилланмоқда.
Бугун Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов ташаббуси билан маҳалла ёшлари учун ҳатто тоғ чўққисида ҳам “workout”лар барпо этилаётир. – Мен ўзим спортга қизиққаним боис, маҳалламиздаги зиёратгоҳ ҳудудида жойлашган тоғ чўққисига ҳар куни чиқаман. Маҳалла ёшлари билан эраталабки бадантарбияни ҳам шу ерда ўтказамиз. Спортга чанқоқ ёшларнинг кўплигини ҳисобга олиб, тоғ чўққисида, мана спорт майдончаси ташкил этишга қарор қилдик, - дейди маҳалла раиси.
Зиёратгоҳ тоғ чўққисида ташкил этилган спорт майдончасини барпо этишда маҳалла ёшлар етакчиси Д. Набижонов ва спортсевар маҳалла ёшлари фаоллик кўрсатдилар. Эндиликда маҳаллада ташкил этилган “mountain workout”дан барча спортчи ёшлар самарали фойдаланишмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram