САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-04-18 16:14:35 136
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Янги таҳрирдаги меҳнат кодексига асосан ҳар йилги асосий узайтирилган таътил тўғрисида маълумот берсангиз
Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 218-моддасига асосан қўйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади:
ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга – ўттиз календарь кун;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – ўттиз календарь кун.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.
Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Бундай таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланади.
Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин.
А.Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram