Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАМАЗОН КУНЛАРИДА САХОВАТ АМАЛЛАРИ КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА

×

 2023-04-18 15:50:14    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон кунларида саховат амаллари кенг қулоч ёймоқда


Ташкил этилаётган хайру саховат тадбирлари рўзаи рамазон кунларида эҳтиёжманд юртдошларимиз кўнглида яхши кайфият ҳиссини уйғотишда омил бўлмоқда. - Муборак рамазон ойида бир нафар рўзадор ва муҳтож оиланинг кўнглини шод этиш биз Ровон маҳалласининг ходимлари учун фахр, - деб ўз хабарида ёзмоқда Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Тасвир Бобоев.

 

Ровон маҳалла фуқаролар йиғинининг бешлик ходимлари иштирокида маҳаллада яшовчи "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" рўйихатидаги фуқаролар, ногиронлиги бўлган, боқувчисини юқотган оилаларнинг ҳолларидан хабар олиш мақсадида "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ажратилган уч хил турдаги озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари аҳоли хонадонларига манзилли етказиб берилди.

 

Бундай улуғ кунларда кўрсатилаётган амалий ёрдамлар учун муҳтарам юртбошимизга самимий миннатдорчилик билдирган фуқароларимиз мамлакат ҳаётидаги ижобий ўзгаришларда ҳам фаол бўлиш, амалга оширилаёган ислоҳотларда иштирокчи сифатида ҳисса қўшишни таъкидлаб, самимий тилаклар билан қўлларини очиб дуои хайр қилдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram