СЎХ ТУМАНИДА “САЛОМАТЛИК САЙЛЛАРИ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА АҲОЛИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
2023-04-18 08:46:07 118
Сўх туманида “Саломатлик сайллари” акцияси доирасида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Сўх туман маданият марказида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган "Саломатлик сайллари" ойлиги акцияси доирасида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш амалиёти бўлиб ўтди. Тиббий кўрик тиббиёт соҳасида вилоят ва ресупблика миқёсида фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан ўтказилди.
“Саломатлик сайллари” акцияси доирасида 15 нафардан ортиқ Республика, вилоят, туманимизнинг тор доирадаги мутахассислари - кардиолог, эндокринолог, невропатолог, окулист, ЛОР, гастроэнтеролог, хирург, акушер-гинеколог, пульмонолог, онколог, уролог, нейрохирург, травматолог, проктолог, педиатр ва бошқа мутахассилар юртдошларимизга хизмат кўрсатишди. Ташкил этилган мазкур тадбирда жами 2855 фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрикдан ўтган мижозларнинг 522 нафари аёллар, 630 нафари болалар ва 265 нафари эркакларни ташкил этди. Тиббий кўрикдан ўтказилган ахолининг 298 нафари соғлом деб топилиб, соғлом турмуш тарзи бўйича маслаҳатлар берилди.
1119 нафар аҳолида хавф омиллари борлиги аниқланиб, соғломлаштириш режалари тузилди. 33 нафар беморлар туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволанишлари учун ётқизилди. 2 нафар беморга вилоят муассасаларида даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад аҳолининг тўғри овқатланишга йўллаш ва соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечириши ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ юқумли бўлмаган касалликларни олдини олишга эришишдир. Тадбир давомида соғлом овқатланиш столи ташкилланиб, марказ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Соғлом турмуш тарзига оид эслатмалар, буклетлар тарқатилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram