Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИМЛАР ХАВФСИЗЛИК КАМАРИНИ ТАҚМАСЛИГИ МУМКИН

×

 2023-04-17 17:41:00    394

PDF юклаш
Чоп этиш


Кимлар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин


Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 172-сонли қарорига кўра Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:


автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;


ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспортни ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;


ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);


хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.


Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.


Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram