Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 281 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ЖАҲОН БАНКИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-04-17 17:35:05    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида Жаҳон Банки маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари халқимиз манфаатини кўзлаб бажарилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласи ҳудудида айни кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарори асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Маҳалладаги 24-сонли ва 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳам мазкур қарор асосида амалга оширилмоқда. 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан таълим даргоҳи иситиш тизими таъмирдан чиқарилмоқда. Мазкур ишларга 434 миллион 500 минг сўм маблағ йўналтирилган.

27-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур таълим даргоҳининг спортзали таъмирдан чиқарилмоқда. Мазкур ишларга 489 миллион 900 минг сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичида Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида 1,7 километр йўллар асфальтлаштирилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади ва маҳалладан ўтган ариқларга бетон лотоклар ўрнатиш режалаштирилган. Айни дамда маҳалалда лойиҳанинг иккинчи босқичини бошлаш мақсадида мутахасссилар томонидан ўрганиш ва лойиҳанинг чизмаларини чизиш ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram