Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОГОҲ БЎЛИНГ!

×

 2023-04-15 13:37:00    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Огоҳ бўлинг!


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 13 апрель кунидаги 6/2/33-581-сонли талабномаси ҳамда Ўбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2023 йил 13 апрель кунидаги 380-01/135-сонли маълумотига кўра, жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам хаво массалари кириб келади.


15 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.


15-17 апрель кунлари республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с (61-79 км/соат)гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тузон билан кузатилиши кутилмоқда. Фарғона вилоятида 25-28 м/с (90-100 км/соат)гача кучайиши мумкин.


17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси 2-7°С даража илиқгача, кундузи 10-15°С даража илиқгача пасаяди.


15-17 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Ҳурматли фуқаролар! Сизларни ушбу кунларда фавқулодда вазиятларни олдини олишда ва юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда ҳушёрлик ва огоҳликка чақирамиз. Огоҳ бўлинг!


Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram