РЕФЕРЕНДУМГА ОИД
2023-04-14 15:59:46 132
Референдумга оид
Савол: Чет давлатларда турган фуқароларни овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига киритиш тартиби тўғрисида маълцумот берсангиз
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 261-моддаси тартибига кўра чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссияларига уларни овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш тўғрисида референдумдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларини уч кун ичида текширади ва фуқарони овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни дарҳол Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига cайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади.
А.Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram