Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2023-04-14 15:54:45    134

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАРАЁН


Президентимизнинг 2020 йил 8 август кунидаги "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4798-сонли қарори асосида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижаси ва таҳлили юзасидан Сўх туман Кенгаши котибиятида ичимлик суви тортишга масъул бўлган “ЯНГИ АВЛОД” МЧЖ раҳбари Муроджон Аҳмедовнинг ҳисоботи бўлиб ўтди. Танқидий руҳда бўлиб ўтган мазкур ҳисобот йиғилиши Ўзбекистон “Адолат” СДП Сўх туман Кенгаши депутатлик гурухи раҳбари Субҳонали Нишоновнинг депуталик сўрови асосида ўтказилди.


Мазкур ҳисобот йиғилишида туман Кенгашининг доимий комиссиялари раҳбарлари, депутатлар, “ЯНГИ АВЛОД” МЧЖ вакиллари, “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани бўлими мутасаддилари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Ҳисобот йиғилиш жараёнида депутатлар томонидан бошланган ишларни сифатли қилиб бажарилиши ва натижадорлигига оид таклифлар берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram