Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗАНГАТ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ИФТОРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-04-14 15:51:45    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида ифторлик тадбири ўтказилди


Республикамизда эзгу мақсадларни кўзлаб амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнида халқимиз менталитетига хос бўлган анъана ва удумлар асосида ўтказилаётган хайрли тадбирлар бажарилаётган ишлар унумдорлигига асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. Ҳудудларда давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ўтказилаётган ифторлик тадбирлари ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади.   


Сўх тумани Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар учун “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” мавзуси остида ташкил этилган рамазон ифторлигида Зангат маҳалласида яшовчи фуқаролар иштирок этишди. Ифторлик тадбири Чашма маҳалласида жойлашган “Мустафо” тантаналар саройида ўтказилди. 


- Тадбирга асосан маҳалламизнинг ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйихатига киритилиб, истиқомат қиладиган фуқароларимизни таклиф этдик. Иштирокчилар томонидан бугунги янги Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга нисбатан шукроналар айтилиб, берилаётган эътибор ва янгиланишларга ташаббускор бўлган Президентимизга самимий миннатдорчилик изҳор этилди, - дея ёзмоқда мазкур маҳалла ёшлар етакчиси Аҳроршоҳ Амиршоев ўз хабарида.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram