Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ - ИНСОН МАНФААТИ УЛУҒЛАНГАН ЛОЙИҲА

×

 2023-04-14 11:39:23    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Конституция - Инсон манфаатини улуғланган

лойиҳа

 

Конституция лойиҳаси ўзининг жамиятни янгилаш, давлатимизни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ривожлантириш каби тарихий вазифани ўз ичига олган десак муболаға бўлмайди. Республикамизнинг ўзига хос жиҳатларини ва хусусиятини муносиб равишда акс эттирадиган, халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган, жаҳон тажрибасини, демократия ва энг ривожланган мамлакатлар конституциявий қонунчилиги эришган ютуқларни инобатга олган холда, шунингдек бевосита халқимизнинг таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси тайёрланди.

Янги таҳрирдаги кутилаётган Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда.

Мазкур лойиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланиб ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари уй-жой билан таъминланиши, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилди, таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда хусусан, ёшларнинг олийгоҳларда давлат ҳисобидан грант асосида ўқиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланмоқда. Янги таҳрирга асосан, Ўзбекистон конституциясидаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошириляпти. 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда. Умуман олганда, конституция

65 фоизга ўзгартирилмоқда. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилишини белгиланган.

 

Шокиржон Мирзаматов - Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram