САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-04-14 11:18:30 113
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Кимлар референдумни ўтказиш тўғрисидаги ташаббусга эга?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асосан, референдумни ўтказиш ташаббуси билан:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг палаталари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти чиқиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган субъектлар референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни кўрсатишда, референдумга қўйиладиган қонун лойиҳасини ёки ўзга қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда, шунингдек масала таърифини (моҳиятининг аниқ ифодасини) белгилашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ф.Бобоев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram