ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ ТЕХНИКА ВА МЕХАНИЗМЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2023-04-13 09:51:09 205
Ободонлаштириш бошқармасига янги техника ва механизмлар тақдим этилди
Манзил обод бўлса, кўнгиллар шод, диллар ҳам обод бўлади. ОБод ва кўркам юртга тўйлар, тантаналар ярашади. Манзиллар, ҳудудларни обод этиш ва ободонлаштирилишида мазкур соҳа вакиллариннинг ҳиссаси беқиёслиги ҳеч кимга сир эмас.
Айтиш лозимки, мазкур йўналишда туманимизнинг ободонлаштириш бошқармаси ходимлари астойдил меҳнат қилишмоқда. Туман бошқармаси раҳбари Бобожон Жалоловнинг сўзларига кўра, давлатимиз раҳбари ва бевосита ҳукуматимизнинг бевосита эътибори туфайли бугун корхонанинг моддий-техника базаси ҳам мустаҳкамланмоқда.
Бугун корхонанинг махсус техникалар сони 9 тага етди. Бугун туманимизнинг “Дўстлик” дам олиш масканида бошқарма ходимларига янги техника ва механизмларнинг калитлари топширилди. Бошқармага янги юк кўтарувчи механизм ва юк ташиш машинаси тақдим этилди.
Берилган янги техникаларнинг қиймати салкам 1 миллиард сўмни ташкил этади. Бу техникалар хизмати орқали бошқармада фаолият олиб бораётган 140 нафар ходимларнинг оғири енгил бўлишига ишонамиз. Яқин кунларда корхонага яна иккита янги техника олиб келиниши режалаштирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram