САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИ МАНЗИЛЛИ ДАСТУР АСОСИДА АСФАЛЬТЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-04-13 09:20:12 130
Сариканда маҳалласининг ички кўчалари манзилли дастур асосида асфальтлаштирилмоқда
Туманимизда олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари халқимиз манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Бугун давлатимиз раҳбари эътибори доирасида бошланган ислоҳотлар самараси қилинаётган амалий ишларда намоён бўлмоқда.
Туманимизнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида асфальтлаштириш ишлари олиб бориляпти. Маҳалладаги ички кўчаларга мазкур қарор асосида асфальт қопламаси ётқизилмоқда.
- Албатта, қилинаётган барча ишлардан бугун халқимиз мамнун, чунки асфальтлаштиришдан ва баъзи кўчаларга бетон қоплмаси ётқизишдан олдин маҳалланинг барча хонадонларига ичимлик суви тармоғи тортиб берилди. Умумий ҳисобда 408-сонли қарорга мувофиқ Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида 8 600 метр узунликдаги йўллар асфальтлаштирилади ва бу мақсадларга давлатимиз томонидан 2 миллиард 852 миллион 600 минг сўм маблағ йўналтирилган, - дейди мазкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Сафоев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram