ИФТОРЛИК ТАДБИРИДА ҚЎШНИ ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМ ИШТИРОК ЭТИШДИ
2023-04-13 09:04:56 119
Ифторлик тадбирида қўшни Қирғизистон республикаси вакиллари ҳам иштирок этишди
Рўзаи рамазон кунларида инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва иззат мустаҳкамланиши аниқ воқелик ва ҳаётий ҳақиқат саналади. Айниқса, ён қўшнилар билан қилинган ифторлик ўртадаги ришталарни янада мустаҳкамланишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Айни кунларда Республикамиз ҳудудида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда. Ташкил этилаётган ифторликларда қўшни Қирғизистон республикаси вакилларининг иштироки миллий меҳмондорчилигимизнинг ўзига хослигидан далолат бўлса, бошқа жиҳатдан бу яқинлик ўртадаги муносабатларни янда ривож топишида катта аҳамиятга эга.
Девайрон маҳалласида ташкил этилган ифторлик дастурхонида қўшни Қирғизистоннинг Баткен райони Бўз-адир овулида истиқомат қиладиган фуқаролар ҳам иштирок этдилар. Республикамизда кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларга берилаётган эътибор давлат раҳбарининг одилона сиёсатидан нишона эканлигини таъкидлаган қўшни давлат вакиллари таклиф учун ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Тадбирда иштирок этган дин вакиллари Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилиб, тинчлик ва осойишталикни сўраб дуолар қилишди. Қилинаётган амалий ишлар ва ташкил этилаётган бундай тадбирлар икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамланишига хизмат қилиши яна бир карра таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram