ХАЙР ВА САВОБ АМАЛЛАРИ ТУМАНДА КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА
2023-04-11 17:13:19 133
Хайр ва савоб амаллари туманда кенг қулоч ёймоқда
Рўзаи рамазон кунларида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш хайр ва савоб амал ҳисобланади. Ушбу йўналишда саховатпеша тадбиркорлар томонидан қилинаётган эҳсонлар бундай юртдошларимизнинг қалбидан асло ўчмайди.
Тадбиркорлар ва ишбиламронлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сўх тумани бўлими раҳбари Ҳабибулло Ёрматов ва туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган рамазон совғалари 1-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд фуқароларга манзилли етказиб берилди. Меҳмонларни миннатдорчилик билан қабул қилган мезбонлар саховатпеша тадбиркор ишининг ривожини тилаб, дуолар қилдилар.
Айтиш лозимки, фуқароларимизга нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки қимматбаҳо совғалар ва иш қуроллари ҳам берилмоқда. Саховатпеша ҳомийлар томонидан Қалъача маҳалласида яшовчи, “Темир дафтар” рўйихатида бўлган фуқаро Фархиддин Низомовга янги уй қуриб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram