Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗНИНГ “СУҒДИЁНА” СПОРТ МАЖМУАСИДА ФУТБОЛ ВА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ ДХХ КУБОГИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2023-04-11 17:07:30    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг “Суғдиёна” спорт мажмуасида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХ кубогининг саралаш босқичига старт берилди


Ёшларни, айниқса, уюшмаган, айни пайтда ишсиз ёшларни спортга кенгроқ жалб этиш, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида Қўштепа туманида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.


Бугун, тумандаги “Суғдиёна” спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишиб, футбол жамоаларига омадлар тилашди.


Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақаси дастлаб, тумандаги 4 та сектор кесимида 27 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ҳудудларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашади. Ғолиб жамоалар туман, вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram