ЖАРАЁН
2023-04-11 17:01:27 127
Жараён
Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман ҳокими маҳаллада ободонлаштириш ишларининг жараёнини кўздан кечирди ва бу бўйича маҳалла “бешлиги”га тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Маҳалла аҳли билан бўлиб ўтган суҳбатларда Президентимиз томонидан берилаётган эътибор аҳоли томонидан таъкидланиб, маҳалла аҳли берилаётган бундай эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.
Маҳалладаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам мазкур муассасадаги олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди. Мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш масаласи ва иситиш тизимини янгилаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram